$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

11 ой давомида Ўзбекистондаги хорижий компаниялар қарийб $45 млрд солиқ тўлади

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz» Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

ДСҚ тақдим этган маълумотларга кўра, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлагани маълум бўлди. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. Икки йил ичида уларнинг сони 2 баравар кўпайди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.


Жумладан:

Meta — 18,6 млрд сўм;

Google — 14,8 млрд сўм;

Apple — 6,2 млрд сўм;

Booking.com — 1,4 млрд сўм;

Netflix — 867,7 млн сўм;

Xsolla — 798,1 млн сўм;

Yandex — 445,5 млн сўм;

Paddlе.сom — 404,2 млн сўм;

LinkedIn — 234,1 млн сўм;

Adobe Systems — 180,3 млн сўм.

Маълумот учун, жорий йилнинг cентябрь ойида Meta`нинг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги бошқарув директори Георге Чен бугунги кунда Ўзбекистонда Facebook ва Instagram фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошганини қайд этганди.