$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда 20 яшар қизни “самосуд” қилишди. ИИВ муносабат билдирди

Хоразмда 20 яшар қизни “самосуд” қилишди. ИИВ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманида аёл кишининг калтакланиб, “самосуд” қилнаётгани акс этган видеолар тарқалди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур видеоёзув бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 июль куни, тахминан, соат 12:00 ларда 26 ёшли эркак, 20 ёшли аёл таниши билан учрашади. Эркакнинг турмуш ўртоғининг дугоналари уларни бирга кўриб қолишади ва унинг 24 ёшли аёлига телефон орқали хабар бериб, уни чақиришади. Аёл етиб келиб, эри билан бирга турган қизни турли хил уятли сўзлар билан хақорат қила бошлайди ва уни уриб тан жароҳати етказади.

Ҳодисани аёлнинг дугоналаридан бири телефонида видеотасвирга олган. Кейинчалик ушбу видеолавҳани “telegram” мессенжери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатларда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, хато қилганларни ўзлари жазолашга уринмасликларини, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини сўраймиз. Бундан ташқари, бу каби ҳолатлар тасвирланган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатаётган фуқароларимизга эслатма:

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1891-моддаси ва Жиноят кодексининг 1301-моддаларида кўрсатилган “Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш” каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради”, дейилади Тергов департаменти хабарида.

Теги :
Jamiyat