$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Томскда дўппосланган ўзбекистонлик мигрант бўйича муносабат билдирилди (+видео)

Куни кеча Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Федерал хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Унда ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган мигрант ходим томонидан дўппосланаётганини кўриш мумкин. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Агентликка кўра, ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек, ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.

“Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади агентлик муносабатида.

Теги :
Жамият