$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши 2023 йил бошланиши мумкин

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Темир Сариев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида мамлакатлар бу борада ягона қарорга кела олмади. Энди ҳар учала давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси бор.

“Жорий йилнинг ўрталарида биринчи техник-иқтисодий асослар тайёр бўлиши, йил охирида ёки кейинги йил бошида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда. Агар йўл қурилса, бу Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий, савдо, логистика, транспорт имкониятларини бир неча баробар ошириш имконини беради, шунингдек, мамлакатларимизга транзит ташиш орқали даромад олиш имкониятини беради”, — деди Сариев.

Аввалроқ ушбу лойиҳа бўйича Бишкекда офис очилгани хабар қилинганди.

Теги :
Jamiyat