$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

30 июль Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» этиб белгиланади

30 июль Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» этиб белгиланади

Ўзбекистон Конунчилик палатаси 30 июлни "Халқлар дўстлиги куни" сифатида белгилашни кўзда тутувчи конун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан 30 июль санасини Ўзбекистонда "Халқлар дўстлиги куни" этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинган. Қонун учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган.

Маълумот учун, БМТ 2011 йилда мазкур cанани Халқаро дўстлик куни деб эълон қилган. Ўзбекистонда айни вақтда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилишади. Миллатларнинг қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одатлари давомийлигини сақлаш мақсадида 141 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Теги :
Jamiyat