$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилди

Ўзбекистон меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилди

Президент шавкат Мирзиёевнинг «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (Минск, 2016 йил 28 октябрь) қўшилди.

Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Маълумот учун, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим 1992 йил 13 ноябрда Москва шаҳрида тузилган.