$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Адлия вазирлигига коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро сертификат берилди

Адлия вазирлигига коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро сертификат берилди

Адлия вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан Вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.

“Ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлайди ҳамда келажакда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ва ўзаро ишончни янада ривожлантиришга олиб келади”, дейилади Вазирлик хабарида.

Батафсил: