$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Фото: Янги Ўзбекистон Фото: Янги Ўзбекистон

31 октябрь-4 ноябрь кунлари Тошкентда INFOLIB – 2022 XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ва Tashkent Book Fest III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.

«Китобсевар миллат» шиори остида ўтказилаётган мазкур ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ҳудудий ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтади.

Ҳафталик доирасида 2-4 ноябрь кунлари пойтахтдаги OʼZEKSPOMARKAZ мажмуасида Tashkent Book Fest III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади.

Унда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар, хорижий ва маҳаллий китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги асарлар тақдимоти, ёзувчи, шоирлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ташкил этиладиган давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказиш режалаштирилган.