$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда кимё, биология, озиқ овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантириш бўйича халқаро коференция бўлиб ўтди

Ўзбекистонда кимё, биология, озиқ овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантириш бўйича халқаро коференция бўлиб ўтди

2020 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда кимё, биология фанлар, озиқ овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда кимё, биология фанлар, озиқ овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти ва кимё-биология ихтисосликларида олий малакали мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳамда Даниянинг Копенгаген университети олимлари, жумладан, мазкур университет профессори, ўзбекистонлик Бекзод Хакимов билан ҳамкорликда кимё ва биология фанлари соҳасидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференцияда Европа Иттифоқининг «ERASMUS+» дастурида қатнашиш учун тайерланган «Озиқ-овқат соха бўйича олий таълим салоҳиятини ривожлантириш» мавзусидаги «EUROCAMPUZ» лойиҳа доирасида келгусида бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси Фавқулодда ва мухтор элчиси – Хакимов Дилёр Зафарович, Копенгаген университети профессори, лаборатория бўлими бошлиғи – Хакимов Бекзод Бахромович, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари – Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари – Тўйчиев Олимжон Алижонович, Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастурини Ўзбекистондаги офиси вакили Баходиров Кудратхон, Илғор технологиялар маркази директори, профессор, биология фанлари доктори – Турдикулова Шахло Уткуровна, кимё ва биология фанлари соҳасида мутахассисларни тайёрловчи олий таълим муассасалари ректорлари, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва тегишли кафедралар мудирлари иштирок этишди.

Теги :
Jamiyat