$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОДИМЛАР ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАДИЛАР

	ИЭС 37

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппарати ва тизим корхоналарининг ходимлари учун ISO:9001, ISO:14001, ISO:45001, ISO:50001 бўйича менежмент тизимига мослаштирилган менежер/ички аудитори йўналишида махсус малака ошириш ўқув курси ташкил этилди. 

Ўқув курси “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва электрон давлат харидлари натижаси бўйича танланган “CERT AKADEMY GROUP” хусусий корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилди. ZOOM платформаси орқали ташкил қилинган онлайн ўқув курси жорий йилнинг 1-5 август кунлари бўлиб ўтди. Унда 35 нафарга яқин мутахассислар қатнашишди. 

Куни кеча мазкур курс иштирокчиларига халқаро стандартлар - “Сифат менежменти тизими. Талаблар”, “Экология менежменти тизими”, “Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш менежменти тизими” ва “Энергетика менежменти тизими” йўналишлари бўйича сертификатлар топширилди. 

-Маълумки, саноатнинг йириклашуви, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва маҳсулотларнинг мураккаблашиши сифат тушунчасининг ривожланишига ва моҳиятига аниқлик киритилишига олиб келди. Энди фақат маҳсулот ўлчамларининг тўғрилиги, материалнинг чидамлиги эмас, балки «ишончлилик» тушунчаси пайдо бўлди. Маҳсулот сифатига баҳо бериш ундан фойдаланиш жараёнида амалга ошадиган бўлди. Мана шу жиҳатларнинг ўзиёқ бу каби семинарларнинг аҳамияти ҳақида билдиради, -дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Метрология ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи О. Джалолов.