$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент Халқ қабулхоналари: маблағларнинг ўз эгаларига етиб бориши назоратга олинган

Президент Халқ қабулхоналари: маблағларнинг ўз эгаларига етиб бориши назоратга олинган

Сирдарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари иштирокида вилоят ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламидан 7721 та оиланинг 30507 нафардан иборат аъзолари янгидан шакллантирилган "Темир дафтар" рўйхатига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятдаги Халқ қабулхоналари томонидан янги шакллантирилган "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ҳар бир оиланинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш орқали рўйхатга асосли киритилганлиги ҳолатлари ҳамда тарқатилаётган пул маблағларининг ўз эгаларига тўлиқ ва ўз вақтида етиб борилиши кунлик ўрганиб борилмоқда.

Жумаладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гулистон туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан янги шакллантирилган "Темир дафтар" киритилган 731 та оиланинг 2731 нафардан иборат аъзоларига ажратилган 600 млн 820 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатилиши бевосита жойларга чиқиб мониторинг қилинди.

Хусусан, туман ҳудудидаги “Юлдуз” ва “Сойибобод” маҳаллаларида моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига тўлиқ ва ўз вақтида тарқатилиши ўрганиб чиқилди. Ажратилаётган бир маротабалик моддий ёрдам пулларини олаётан фуқаролар томонидан берилаётган бир марталик моддий ёрдам пуллари учун ўз самимий миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Бу каби ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat