$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2 млн. 400 минг ишчи кучи: Меҳнат бозорида уларга жой борми?

меҳнат бозори ишчи кучи

Ўзбекистон эса 5 миллион аҳолини иш билан таъминламоқчи. Шунингдек, 34 турдаги қоғозбозлик ишлари бекор қилинади. 


Бандлик лойиҳаси тақди қилинди


Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишиб чиқди. 

Лойиҳада 2024 йилда сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Унга кўра, хизматлар соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти мавжуд.

Маълумот учун, расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.

Бизнес ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш масаласи

Шунингдек, 2 миллион аҳолини бизнесга замонавий молиявий инструментлар, жумладан, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали жалб қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Лойиҳада эса уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш кўзда тутилди.

Бунга қулайлик мақсадида “Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк карталари жорий қилинади. 

Агросаноат тадбиркорлари учун

Қўшимча қилиш жоизки, бу йили иқтисодий айланмага киритилмаган ерларни инфратузилмага улаш, лойиҳаларни ишга тушириш учун ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш учун “Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди.

Қоғозбозликлар камаяди

Шу пайтгача тадбиркорлардан мавжуд маълумотларни қўшимча равишда талаб қилиш ҳолатлари бор эди. Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Мирзиёев эса қоғозбозликни камайтириш мақсадида ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш топшириғини берди. 

Буни инобатга олган ҳолда жорий йилдан бошлаб 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.

Шунингдек, тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot