$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга биринчи ҳаво қатновини амалга оширди

Фото: Uzbekistan Airports Фото: Uzbekistan Airports

Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ўзбекистонга Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби янги парвоз йўналишини очган Airbus А321 neo самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.

Тўғридан тўғри мунтазам ҳаво қатновлари ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

2023 йил 25 январидан бошлаб WizzAir Тошкент аэропортига ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозлар бошлашни режалаштирган.

WizzAir — Венгрия арзон авиакомпанияси бўлиб, қароргоҳи Будапештда жойлашган.