$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Венгрия авиакомпаниясиТошкентга парвозларни йўлга қўйди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

25 январь куни Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси самолёти Тошкентга қўнди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports ахборот хизмати.

Airbus А321 нео самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда кутиб олинди.

Қайд этилишича, тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Билетлар нархи багажни ҳисобга олмаган ҳолатда 45 доллардан бўлиб, бунда чипта хариди учиш санасидан анча аввалроқ амалга оширилгани инобатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойидан бошлаб WizzAir Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Маълумот учун, WizzAir 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси ҳисобланади. 2022 йил июль ҳолатига кўра авиапарк ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.