$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Windows тугмаси клавиатурадан олиб ташланмоқда

Клавиатура Klaviatura

Windows клавиатурага янги махсус тугма қўшмоқда. У Microsoft компаниясининг сунъий интеллект ёрдамчиси Copilot’дан фойдаланиш учун мўлжалланган. 

Bloomberg нашрининг хабар беришича, Microsoft компанияси Windows компьютерлари учун сунъий интеллект ёрдамчиси Copilot’дан фойдаланишлари учун клавиатурага махсус тугма қўшмоқда.

Жойлашув ва тақдимот

Янги тугма пастки қаторда, “Alt” тугмасининг ўнг томонида жойлашган бўлади. Бу тугма туфайли Windows тугмаси олиб ташланиши ҳам мумкин. Bloomberg'нинг таъкидлашича, бу 1994 йилдан буён Microsoft учун биринчи йирик клавиатура ўзгариши бўлади. Компания ҳамкорлари келаси ҳафта Лас Вегасда бўлиб ўтадиган “CEС” электроника кўргазмаси давомида янги тугмага эга илк қурилмани намойиш этишлари керак. 

Келажакда ишлаб чиқарилиши 

Келажакда эса бу тугма барча Windows клавиатураларида ишлаб чиқарилади. Ишлаш мақсади Copilot, OpenAI компаниясининг “GPT-4” тилли моделида Microsoft'нинг Premetheus плагини билан ишлайди. Маълум бўлишича, тугма Май ойида Copilot Windows 11 учун янгиланишда пайдо бўлади ва кенг оммага фойдаланиш учун тақдим этилади.