$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

8 нафар ўзбекистонлик боксчи WBC рейтингига кирди

WБC рейтингида 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WБC) центябр ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов 32-поғонада. Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) уч нафар вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 24-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. Шаҳрам Ғиёсов эса 40-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBА Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 22-поғонасига кўтарилиб олди. WBC YOUTH камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) иккинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетган. Бектемир Мелиқўзиев эса 39-поғонадан 37-ўринга кўтарилган.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat