$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон ва Наманган аҳолиси ичимлик сувидан узиб қўйилди. Аҳоли сув ғамламоқда (+видео)

Андижондан ва Наманган аҳолиси ичимлик сувидан узиб қўйилди. Аҳоли сув ғамламоқда (+видео)

 Аввалроқ, 2020 йил 9 январь куни Андижон туманининг Хортум МФЙга қарашли «Анжирзор» кўчаси ҳудудидан ўтган «Хонобод-Андижон» марказий сув тармоғида, Андижон шаҳрини тоза ичимлик суви таъминлайдиган қувур ёрилиб кетганди.

Шундан сўнг аҳоли тоза сув ғамлай бошлади ва дўконларда ичимлик сувига бўлган талаб ошиб кетди. Ижтимоий тармоқларда одамлар ёппасига сув сотиб олаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, вилоят марказининг айрим ҳудудларига Жалақудуқ туманида жойлашган «Пахтакор» ер ости сув иншооти орқали тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда. Бундан ташқари 40 дона махсус сув ташиш транспорти воситалари орқали аҳолига ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилгани айтиляпти.

Бунун, 11 январь куни эса худди шундай ҳолат Наманганда ҳам кузатилди. “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида  Д-1000 мм.ли юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилган.

Шу сабабли Наманган шаҳрининг Оромгох даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод, Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши айтилмоқда.

Теги :
Жамият