$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга чалинган фуқарога компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Коронавирусга чалинган фуқарога компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Бош прокуратура Матбуот котибининг Uz24 га хабар беришича, коронавирус инфекциясига чалинган фуқарога компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар кўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Т. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, ўзини юқори турувчи давлат ташкилотида ишлашини айтган. Сўнг ундан коронавирус инфекциясига чалинган опаси Г.Ф.га танишлари орқали 40 млн. сўм компенсация пули тайинлатиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, Г.Т. фуқаро У.дан 2 000 АҚШ доллари ва фуқаро М.дан 750 АҚШ долларини олиб, уларни “Лукойл” компаниясига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat