$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тождор вирус кенг тарқалмоқда

Коронавируснинг 5 босқичи: қайси даражада қандай даволаниш керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, 20 ноябрь – 17 декабрь ҳисобига кўра COVID-19 га чалиниш кўрсаткичи 52 фоизга ошган. 

Ўлим ҳолатлари ҳам кузатилмоқда

Унга кўра, ўтган 28 кун давомида 850 мингдан зиёд кишида коронавируси аниқланган. Касаллик туфайли эса 3 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди ва бу борада 8 фоизлик пасайиш тенденцияси қайд этилди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич 

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур даврда энг кўп хасталаниш ҳолатлари Россияда рўйхатга олинган — 279 359 нафар. Иккинчи ўриндан Сингапур жой олди. Бу ерда 120 898 нафар беморда COVID-19 аниқланди. Италияда — 114 795, Польшада — 39 828, Австралияда — 39 505 нафар киши инфекцияни юқтиргани тасдиқланди.

Бундан 5 кун олдин сайтимизда коронавируснинг тарқалиши жадаллашаётгани ҳақида мақола жойлаган эдик.

Маълумот учун, шу кунгача Ер юзида коронавирус билан боғлиқ аниқланган жами ҳолатлар 772 миллиондан ортди. Ундан қарийб 7 миллиони ушбу касалликдан ҳалок бўлган.