$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Вирус тарқалса, вазият пандемия даражасига етиши мумкин — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков бошқа лавозимга ўтказилди

Санитария-эпидемиология қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида баёнот берилди. 

13 декабрь куни Санитария-эпидемиология қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков АИМКда бўлиб ўтган “Мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, грипп ва ЎРВИ касалликларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар” мавзусида олиб борилган брифингда Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият юзасидан баёнот берди.

Гонконг гриппи 

Унга кўра, республикамизда Гонконг гриппи — А-H3N2 билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, йил аввалидан бугунга қадар 4 та “чўчқа гриппи” билан оғриган бемор ҳам қайд этилган. Агар вирус тарқалса, вазият пандемия даражасига етиши мумкин. Вируснинг пастки тури нафас олиш йўлларига энг қаттиқ таъсир қилувчи бўлиб, бунинг натижасида, овқат ҳазм қилиш тизими бузилиши мумкин. Касаллик ҳаво томчилари орқали юқади, ниқоб кийиш касалликдан ҳимоя қилиши мумкин. Эмлаш гриппга қарши курашнинг энг яхши усули бўлиб қолмоқда.

«Биз вируснинг бу штамми билан танишмиз. Ўзбекистонда гриппнинг ушбу штаммидан касалланганларни ҳимоя қилиш учун 2,2 миллион доза вакцина ишлатилди. Эпидемия мавсуми бошланишидан аввал ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, „Саховат“ ва „Меҳрибонлик уйи“ тарбияланувчилари ва ходимлари ҳамда болаларнинг хавф ости гуруҳига мансуб қатламини эмладик», — деди Нурмат Отабеков.

Маълумот учун, Гонконг гриппидан илк касалланиш ҳолати 1968 йилда Гонконгда кузатилган. Ушбу грипп тури ўзининг жуда тез тарқалиш хусусияти билан ажралиб туради. Вирус тарихда 4 миллионга яқин инсоннинг қурбон бўлишига олиб келган пандемияга сабаб бўлган. 

Агар касаллик симптомлари кузатилса...

Агар Гонконг гриппининг аломатлари пайдо бўлса, сиз шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак. Малакали ёрдам асоратлар хавфини камайтириши мумкин. Касалликни антивирал препаратлар билан даволаш керак, симптомларга қарши антипиретикларни юқори ҳароратда ва вазоконстриктор бурун спрейи ва бурун оқиши учун томчиларни қабул қилиш керак.

ЎРВИ билан боғлиқ вазият қандай кечяпти? 

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, сўнги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга, Тошкент шаҳрида 25,4 фоизга қисқарган. ЎРВИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда. Яна шулар маълум бўлдики, болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиши ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0−1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3 ни ташкил қилган. Бунга ЎРВИ билан касалланган беморларни алоҳидаламаслик, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлган.