$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш пунктларида вазият қандай?

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш пунктларида вазият қандай?

2020 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда.

Уларнинг 198 нафари ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.

Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Теги :
Jamiyat