$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Вазир Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

Вазир Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

Халқ талими вазири Шерзод Шерматов ҳам коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақида у Telegram'даги саҳифасида пост қолдирди.

“Афсуски, санитария қоидаларига қанчалик риоя қилмай, барибир ушбу вирусни юқтириб олдим. Яхши ният қилиб, янги ўқув йилини анъанавий шаклда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича анчагина мактабларда таъмирлаш ишлари кетаётгани учун, уларни имкон борича ўзим бориб кўраётгандим, балки ўша ерда юқтириб олдим, шекилли”, деб ёзади вазир.

Унинг айтишича, дастлаб биринчи ҳафта шифокор маслаҳати билан уйда даволанишга ҳаракат қилган. Лекин бир ҳафтадан кейин, тана ҳарорати яна кўтарилиб кетгани ва шифокорлар маслаҳати билан Семашко санаториясида даволанганини ёзган.

Вазир касаллик даврида бошдан кечирганларини ёзаркан, бир қатор тавсияларни бериб ўтган:

Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин.

Ш. Шерматов постда 2 йил аввал пневмонияни бошдан кечиргани ва бунинг ҳам салбий таъсири бўлганини билдирган.

“Ўзи умуман давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўларкан. Шунинг учун, имкон борича ўзингизни асранглар, пневмонияни менга ўхшаб оёқда ўтказманглар”, дейди у.

Вазир айни пайтда уйда реабилитация даврини ўтаётгани ва тез орада ишга қайтишини маълум қилган.