$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Энди у 5 минг кўнгиллида синаб кўрилади

Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Энди у 5 минг кўнгиллида синаб кўрилади

Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Энди у 5 минг кўнгиллида синаб кўрилади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Kun.uz нашрига маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза синовларини ўтказиш бўйича хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистонга келишган. Бу аввало, барча жараёнларни режалаштиришдир. Улар 4 ой давомида синовларни ўтказиш жараёнида ҳамкорлида иш олиб боришади.

“Режада 5000 одам кутяпмиз. Шунча инсонга етадиган вакцина ҳозир Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланяпти. Кўнгиллилар жамоасини шакллантириб олганимиздан кейин ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб чиқиб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади”, дейди И. Абдураҳмонов.

Вазирга кўрасиновлар фақат Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган ва Ўзбекистон томони Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини олиш ниятида эканини маълум қилганди.

Теги :
Jamiyat