$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Россиянинг иккинчи вакцинаси синовларида қатнашмоқчи

Ўзбекистон Россиянинг иккинчи вакцинаси синовларида қатнашмоқчи

Кеча, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Россиянинг "Роспотребнадзор" хизмати расмийлари ўртасида видеомузокаралар бўлиб ўтди. Россия вакиллари эълон қилган маълумотларга кўра, учрашувда Россиянинг "Вектор" илмий маркази ишлаб чиққан "ЭпиВакКорона" вакцинасини синовдан ўтказиш масаласи муҳокама қилинган.

Конференция иштирокчилари Россия ва Ўзбекистондаги мавжуд эпидемик вазият, ўрнатилган чекловларни бекор қилиш шартлари, шунингдек, “Роспотребнадзор”нинг “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” ваксинасини синовдан ўтказиш жараёнини муҳокама қилди. "Ўзбекистон томони вакцина рўйхатдан ўтказилгач уни қўллаш бўйича тадқиқотларда иштирок этиш истагини билдирди" — дейилади “Роспотребнадзор” хабарида.

Теги :
Jamiyat