$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Совуқ ҳаво таъсири 15 январгача давом этади — Ўзгидромет

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.

Россиянинг Европа қисми шимолий ҳудудларида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массасининг таъсири Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 15 январга қадар давом этади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17 даража, айрим жойларда −20 даража совуқ, шимолий ҳудудларда −20…−25 даража, Устюрт ва чўл зонасида −27…−30 даражагача бўлади.

13 январь куни кундузи Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Йўллар музлайди. Шамол тезлиги 7−12 м/с. Ҳарорат цельсий шкаласи бўйича -7 … -12 даражани ташкил этади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиб, жойларда туман тушиши мумкин. Йўллар музлаб, қор кўчиши хавфи бор. Шамол тезлиги 7−12 м/с. Ҳарорат −10…−15 даражани ташкил этиши кутилмоқда.