$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

UzReportTv Маҳмуд Муродов ва Конор Макгрегор иштирокидаги жангларни жонли трансляция қилади

UzReportTv Маҳмуд Муродов ва Конор Макгрегор иштирокидаги жангларни жонли транслация қилади UzReportTv

Шу йилнинг 24 январь куни мухлислар интизорлик билан кутаётган UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтади. UzReportTV телеканали Ўзбекистон ҳудудида мусобақа трансляцияси эксклюзив ҳуқуқини харид қилди.

Мусобақа Абу Даби (БАА) шаҳри яқинидаги «UFC жангчилар ороли» спорт мажмуаси таркибидаги Яс оролида жойлашган «Flash Forum» спорт аренасида 24 январь куни тонгги соат 05:00да бошланади.

Мусобақанинг асосий жангида Конор Макгрегор ва Дастин Поре октагонга чиқади. Бу реванш жанг бўлиб, биринчи тўқнашувда Конор ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистонлик мухлислар учун мазкур мусобақанинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ўзининг UFCдаги 3-жангини ўтказади. Унга Эндрю Санчес рақиблик қилади.

Мазкур мусобақани такроран 24 ва 25 январь кунлари соат 21:00да UzReportTV да томоша қилишингиз мумкин.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият