$
 10670.00
12.65
 12571.39
-1.09
 144.50
0.59
weather
+36
Кечаси   +19°

ЎзЖОКУда журналистиканинг қайси йўналишларида ўқиш мумкин?

ЎзЖОКУ журналистиканинг қайси йўналишларида ўқиш мумкин?

Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университети кундузги таълим йўналишида абитуриентларни қуйидаги йўналишларга таклиф этади:

1. Медиадзайн

2. Сиёсатшунослик

3. Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси

4.Телерадио журналистика

5. Интернет журналистика

6. Халқаро журналистика

7. Спорт журналистика

8. Ҳарбий журналистика

9. Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар

10. Маркетинг (Медиамаркетинг ва реклама)

Шунингдек, Сиртқи таълим турида:

1. Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси

2. Телерадио журналистика

3. Интернет журналистика

4. Халқаро журналистика

5. Спорт журналистика

6. Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар

Бу йилдан эса амалиётда юриб журналистика бўйича олий маълумотга эга бўлмаган тажрибали амалиётчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча тарзда кечки таълим шакли ҳам жорий этилди. Кечки таълим йўналишларида:

1. Медиадзайн

2. Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси

3. Телерадио журналистика

4. Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишларига ўз хужжатларини топширишлари мумкин.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетига кундузги таълим йўналаиши учун жами 729 та ариза келиб тушган бўлиб, улардан 642 нафари ўзбек, 87 нафари рус гуруҳларига топширилган. Сиртқи таълим йўналишимизга эса жами 420 нафар ариза қабул қилиниб, улардан 360 та ўзбек ва 60 нафари рус гуруҳларига келиб тушган. Бундан ташқари бу йилдан очилган кечки таълим йўналишмизга бугунги кунга қадар 97 нафар ариза келиб тушган.

Теги :
Жамият