$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбекнефтгаз” ҳудудий бошқармаси масъуллари қарийб 300 млн. сўмлик металларни ўмаришди

“Ўзбекнефтгаз” масъуллари қарийб 300 млн. сўмлик металларни ўмаришди

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳудудий бошқарма масъул ходимлари 297,8 млн. сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилишди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Ромитан туман бўлими томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди.

Текширув ишларида бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У.лар томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан, ишониб топширилган жами 297,8 млн. сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.