$
 12279.48
13.71
 14508.21
16.2
 159.25
0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Кинематография агентлигига ўзгартирилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Кинематография агентлигига ўзгартирилди

Президентнинг тегишли фармони билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди.

Шунингдек, фармон билан:

– «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилди ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;

– кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади;

–  ОТМларнинг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;

–  “Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

–  “Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди.

Теги :
Jamiyat