$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Тошкентда 3 баллик ер силкиниши рўй берди

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди Иллюстрация

Бугун, 5 август соат 13:18 атрофида Тошкентда зилзила сезилди. Ер қимирлаши Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Тожикистонда бўлиб, Тошкент вақти билан 13:18 да 5 баллик ер қимирлаши қайд этилган.  Зилзила эписентри жанубий-шарқий йўналиш бўйича Тошкентдан 181 км. Узоқликда жойлашган. Пойтахтда 3 баллик зилзила кузаилган.

Зилзила Ўзбекистон қолган ҳудудларида ҳам сезилган:

Наманган : 113 км, 4 балл;

Андижон : 143 км, 3 балл;

Фарғона : 83 км, 4 балл;

Гулистон : 177 км, 3 балл;

Жиззах : 255 км, 3 балл;

Самарқанд : 336 км, 2 балл;

Термиз : 453 км, 2 балл;

Қарши : 458 км, 2 балл;

Навоий : 464 км, 2 балл.