$
 12825.43
-12.9
 13493.63
-4.59
 120.98
1.28
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳи мажлиси бўлиб ўтади

Фото: ТИВ Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия элчиси Олган Бекар билан ўтказган учрашувда Ўзбекистон-Туркия ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда олий даражадаги ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиб, амалий мазмун билан бойимоқда.

Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасида қизғин ва самарали алоқалар олиб борилмоқда.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари учрашувлари якунида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги фаолиятни жадаллаштиришга келишиб олинди.