$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Кореядаги халқаро чой кўргазмасида иштирок этади

Фото: Getty Images Фото: Getty Images

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари амалий сафар билан Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида (Кёнсаннам-до провинцияси) бўлишди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Сафар доирасида Кёнсаннам-до провинцияси губернатори ўринбосари, халқаро алоқалар элчиси Ким Бюнг Юн билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида икки давлат ҳудудлари ўртасида саноат, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Элчи Ким Бюнг Юн Кёнсаннам-до провинцияси Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Ҳудуд корхоналари билан яқиндан танишиш учун Жанубий Корея томони ўзбекистонлик мутахассисларни Кёнсаннамдо провинциясига таклиф қилди.

Жанубий Корея томони 2023 йил ёзида Кёнсаннам-до провинциясида ўтказилиши режалаштирилган халқаро чой кўргазмаси ҳақида ҳам маълумот берар экан, Ўзбекистоннинг етакчи чой ишлаб чиқарувчиларини ушбу кўргазмада иштирок этишга таклиф қилди.

Чангвон катта салоҳият ва имкониятларга эга эканлигини инобатга олиб, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан тўғри сайёҳлик алмашувини ташкил этиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни маданий-гуманитар соҳада амалга оширишга кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилди.