$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшаётган Корея компаниялари тақдирланди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Пойтахтда Ўзбекистон-Корея корпоратив ижтимоий масъулият бўйича форуми ва Жанубий Корея компанияларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Тадбир доирасида 2022 йилда Жанубий Корея компаниялари мамлакат ижтимоий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган компанияларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Корея элчихонаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўтказилган сўровнома орқали энг яхши 5 та корейс компаниялари номини аниқлади.  

POSCO International, GKD (Global KOMSCO Daewoo), Eurasia Networks Group, Hyundai Engineering, KDB Bank Uzbekistan компаниялари «Корпоратив ижтимоий масъулият орқали Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланди.