$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Британия сиёсий маслаҳатлашувлари олиб борилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги давлат котиби парламентдаги ўринбосари Лео Докерти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашувда Ўзбекистон - Буюк Британия муносабатлари бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жорий йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат расмий идоралари ва ишбилармон доиралари 200 нафардан ортиқ юқори мартабали вакиллари иштирокида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши (UBTIC) 26-йиғилиши ўтказилиши муҳимлиги таъкидланди. Тадбир якунида савдони кенгайтириш, инфратузилма, хусусийлаштириш, молиявий хизматлар, таълим соҳаларида лойиҳаларни қамраб оладиган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Лео Докерти билан бўлиб ўтган музокаралар якунида бир қатор тадбирлар, ўзаро ташрифлар, декабрь ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат ва бошқа идоралари юқори мартабали вакиллари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги даврасини ўтказишга келишиб олинди.