$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Uzbekistan’s club платформаси ишга тушди

Ўзбекистонда туғилиб, хорижда турли соҳаларда фаолият юритиб катта муваффақиятларга эришаётган, дунёнинг энг кўзга кўринган, глобал миқёсда машҳур корхоналарида, ташкилотларда самарали иш олиб бораётган, ўзбек ёшларига миллий ғурур берадиган ва энг асосийси, ёшларга ўрнак бўладиган ватандошларимизни бир глобал майдонда бирлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Uzbekistan’s club онлайн платформаси ўз фаолиятини бошлади.

Uzbekistan’s club бу халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа. Эксклюзив ва юқори сифатли, таъсирчан контентимиз ёшларга мотивация улашади, кўп тармоқли лойиҳаларимиз эса уларга жаҳон тоифасидаги мутахассис бўлиб етишишда йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. Бундай муваффақият қозонган ўзбекистонликлар дунёда жуда кўплаб топилади. Аммо уларни бирлаштириб турувчи ягона платформа шу кунга қадар яратилмаган эди. Шуларни инобатга олиб биз шу каби одамларни бирлаштирувчи ва Ўзбекистон билан алоқаларда кўприк сифатида хизмат қилувчи платформани яратдик.

Мақсадимиз ушбу майдонни ўзбекистонликларнинг ақлий салоҳияти хабига айлантиришдан иборат.

Лойиҳа бутун дунёдаги ўзбекистонликларни бирлаштириб, ватандошларни улар туғилиб-ўсган юрт билан, унинг ёшлари ва салоҳиятли қатлами билан алоқалар ўрнатувчи кўприкка айланишни мақсад қилган. Янги ишга туширилган сайт бугунги замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. У ердан сиз платформа ҳақида, жамоанинг барча лойиҳалари, келгусидаги режалари ва энг сўнгги янгиликлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.

Эндиликда Uzbekistan’s club платформаси орқали дунёнинг турли минтақаларида фаолият олиб бораётган ўзбекистоннликлар рўйхатдан ўтиши ва ўзлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдиришлари мумкин. Бу орқали улар барча муваффақиятли ўзбекистонликларни бир жойга жамлаган глобал хаб аъзосига айланади.

Uzbekistan’s club жамоаси хорижда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳикоя қилувчи O‘zbekistonlik туркум фильмларини суратга олиб келмоқда. Айни кунга қадар фильмнинг икки эпизоди премьераси бўлиб ўтган бўлиб, фильмнинг учинчи эпизоди ҳам тайёр ва тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади. Фильмнинг кейинги эпизодлари қаҳрамонлари Uzbekistan’s club глобал платформаси аъзолари ичидан танлаб олинади.

Uzbekistan’s club платформасининг медиа резидентлари ҳам мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистондаги медиа тармоқларида машҳур, ўз ўрнига эга блогерлар, журналистлар ва инфлюенсерлардан иборат бўлади. Бугунги кунга келиб 20га яқин медиа резидентларимиз Uzbekistan’s club жамоасига қўшилишган.

Бугунги кунга келиб Uzbekistan’s club жамоасини Ўзбекистоннинг йирик компаниялари қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистондаги Pepsi савдо белгиси ўзбек миллий таомларини тарғиботини амалга ошираётган бўлиб, Uzbekistan’s club жамоасининг яна бир лойиҳаси O‘zbekistonlik. Food хориждаги машҳурларимиз билан бирга таом тайёрлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

 Uzbekistan Airways авиакомпанияси жамоанинг лойиҳаларини суратга олишда, хорижий сафарларга чиқишида расмий авиаташувчи сифатида кўмак бериб келмоқда. Ucell алоқа оператори ўз хизматлари, жумладан роуминг тармоқлари билан жамоага кўмак бераётган бўлса, Anorbank Ўзбекистондаги биринчи рақамли банк сифатида жамоамизни технологик ечимлари билан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Orient Group ҳам клубнинг ҳамкорларидан бирига айлангани барчага маълум.