$
 12639.81
-4.1
 13556.20
-19.57
 146.96
-4.63
weather
+26
Кечаси   +14°

Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди

Uzbekistan’s club – халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа бўлиб, сифатли контент орқали ёшларга мотивация улашишни ўз олдига мақсад қилган лойиҳа ҳисобланади.

Ташкилот хориждаги ўзбекистонликлар билан алоқа ўрнатиш, дунё бўйлаб турли соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақида эксклюзив лойиҳаларни тайёрлаш ва улар билан доимий алоқада бўлиб туриш имконини берувчи мулоқот платформаси каби кўплаб лойиҳаларни бошлаган ва ҳозирги кунда муваффақиятли тарзда давом эттириб келмоқда.

Узбекистанъс cлуб нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлгач, ўз олдига қўйган мақсадларини янада кенгайтирганини маълум қилди. 

Эндиликда ташкилот ўз олдига юқори мақсадларни қўйди, жумладан:

- хориждаги ўзбекистонликлар билан алоқа ўрнатиш;

- дунё бўйлаб турли соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақида эксклюзив ва юқори сифатли аудиовизуал контент яратиш;

- жаҳон ҳамжамияти вакилларини буюк аждодларимизнинг бой маданий мероси ва дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар билан таништириб бориш мақсадида хизмат қилувчи майдон яратиш каби ёшларбоп ва мамлакат имижини юқорига кўтаришни мақсад қилган.

Ташкилот ёш, истеъдодли режиссёр, ёшларга қаратилган кенг қамровли фестивал ва лойиҳалар арт директори, дунё бўйлаб тарқалган диаспорамизнинг энг ёрқин вакиллари ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистонлик" бадиий-ҳужжатли филмлари режиссёри Муҳлиса Азизова ҳамда унинг жамоаси муассислигида очилди.

Ташкилотнинг расмий сайтида барча лойиҳалар ва яқин келажакдаги режалар билан батафсил танишиш мумкин.