$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қиш яқин: электр энергиясида ўзгаришлар борми?

uzbekenergotamir

Аввалари юртимизда электр энергетика тармоғини модернизация қилиш ишлари асосан хорижий компаниялар томонидан амалга оширилган. Бугунги кунда тизимга маҳаллий, рақобатбардош инвестор компаниялар ҳам кириб келмоқда. Шу каби корхоналардан бири “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилнинг 13 декабрь куни, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишиш жараёнида аҳолини энерго ресурслар билан боғлиқ муаммоларидан келиб чиқиб бир қатор қарор ва топшириқлари қабул қилинганди. “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ ҳам Президентимиз томонидан қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. 

Жумладан, жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган режага асосан корхона томонидан иссиқлик электр станцияларидаги жами 55 та энергоқурилма, жумладан, 14 та энергоблок, 19 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси, 1 та газ-турбина қурилмаси мукаммал, ўрта ва жорий таъмирланди. Шунингдек, туну-кун фаолият юритган ишчи-гуруҳлари томонидан аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, режадан ташқари 16 та асосий ва ёрдамчи қурилмаларда кенгайтирилган таъмирлаш ишлари бажарилди.

 “China National Technical Import and Export Corporation” (CNTIC) компанияси билан эришилган келишувларга кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахт иқтисодиёт тармоғи корхоналари учун қўшимча қувватлар яратилади. Пойтахтимиз истеъмолчиларининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида 4-иссиқлик марказида, шунингдек, Миробод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод ва Учтепа туманларида янги, замонавий ва энергосамарадор когенерацион қувватлар жорий этилади.