$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик генетик олим вафот этди

Ўзбекистонлик генетик олим вафот этди

Ўсимликлар генетикаси ва селекцияси бўйича йирик мутахассис, ЎзР ФA Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти лаборатория мудири Мирадҳам Aбзалов оламдан ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар Академияси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, М. Aбзалов 1941 йил 14 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. 58 йил давомида ўсимликлар генетикаси ва селекцияси йўналишида самарали меҳнат қилди. 1967-1990 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида доцент, кафедра мудири лавозимларида ишлади. 1990 йилдан ЎзР ФA Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида лаборатория мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётганди.

1991 йил Москвада Россия Фанлар академиясининг Н.И.Вавилов номидаги Умумий генетика институти ихтисослашган илмий кенгашида докторлик дессертациясини ёқлаган. 1993 йилда профессор, 1994 йилдан Нью-Йорк Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган.

М. Aбзалов соя ўсимлигини Республиканинг озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ўрнини ва тупроқ унумдорлигини ошириш имконларини эътиборга олган ҳолда 1997 йилдан Институт илмий йўналишига соя ўсимлигини киритиб, унинг 130 дан ортиқ генофондини тўплаган. Ҳозирги кунда унинг 40 дан ортиқ генетик коллекция тизмаларини ажратган, морфобиологик ва хўжаликда аҳамиятли белгиларини генетикасини ўрганиш натижасида қисқа муддат ичида сояни икки навини — “Генетик-1” 2009 йилдан ва “Сочилмас” 2015 йилдан туманлаштиришга эришди ва Давлат Реестрига киритган.

У фаол олим сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий кенгаш аъзоси, катта илмий ходимлик мактабига кириш имтиҳони бўйича Ҳайъат раиси, ЎзР ФA Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтидаги ихтисослашган докторлик диссертацияларини ҳимоя қилувчи кенгаш аъзоси ва семинар раиси эди.

Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради!