$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистондаги ёнғинни ўчириш учун қўшни мамлакатдан сув келтирилди

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида юзага келган ёнғин қўшни давлатдан сув олиб келиниб ўчирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош қишлоқ аҳолиси сувдан фойдалана олмагани сабабли қирғизистонлик чегарачилардан рухсат олган ҳолда, чегарани кесиб ўтган ҳамда ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин ўчирилган.

Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати фуқаролар бирор муаммо юзага келганда уни тегишли қунунчилик доирасида бартараф этиш учун яқин атрофдаги чегара бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Теги :
Жамият