$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон МТЖ дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон МТЖ дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлади

Бугун, 3 сентябр соат 17:00 да футбол бўйича Темур Копадзе бошлиқ U-19 Ўзбекистон терма жамоаси тожикистонлик рақибларига қарши майдонга тушиб ғалабага эришган бўлса, шу ўйин тугаши биланоқ соат 19:00 да қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоаларининг ўзаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Карленовичнинг легионерларсиз, маҳаллий футболчилардан иборат жамоаси якунда ғалабага эриша олди.

Дастлаб, учрашувнинг 33-дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаев ўйинда ҳисобни очиб, миллий жамоа сафидаги дебютида ўз номига гол ёзиб қўйди – 1:0.

Баҳснинг иккинчи бўлимини ҳужумкор бошлаган Усмон Тошев қўл остидаги тожикистонликлар 48-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Захирадан майдонга тушган Зоир Жўрабоев Неъматов дарвозасини ишғол этди – 1:1.

67-дақиқада эса учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев Ойбек Бозоров жарима майдонида тожикистонлик футболчи Жаҳонгир Эргашев томонидан қўполлик билан тўхтатилди деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан аниқ фойдаланди – 2:1.

Ушбу натижа ўйин сўнгига қадар сақланиб қолди ва баҳс ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон – Тожикистон - 2:1

Тошкент, «Локомотив» стадиони. Томошабинсиз.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Жасур Мухторов.

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 33, Мурод Холмуҳаммедов 67 пенальтидан - Зоир Жўрабоев 48.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳимхалил Йўлдошев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 10. Аброр Исмоилов (5. Акмал Мозговой, 75), 13. Санжар Қодирқулов (8.Нурилло Тўхтасинов, 65), 15.Мурод Холмуҳаммедов (21.Искандар Шойқулов, 85), 17. Шаҳзод Убайдуллаев (19. Шоҳруз Норхонов, 65), 18.Лутфулла Тўраев, 20. Ҳожимат Эркинов (7.Қувондиқ Рўзиев, 65), 22.Ойбек Бозоров (23.Фаррух Икромов, 85)

Тожикистон: 23. Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 5. Манучеҳр Сафаров, 7. Комрон Турсунов, 9. Алишер Жалилов, 17. Эҳсони Панжшанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов (11. Шериддин Бобоев, 46), 22. Жаҳонгир Эргашев (15.Умаржон Шарипов, 83), 24. Давронжон Эргашев (25. Ваҳдат Ханонов, 75).

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ёмон ўйин бўлмади. Бугун бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Тожикистон билан баҳс бизга фойдали бўлди. Иккинчи голни пенальтидан урган бўлсак ҳам ҳақли равишда ғалабага эришдик деб ҳисоблайман. Ўйинни назорат қилдик"