$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини ишга туширади

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Инвестициялар вазирлиги вакиллари Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодий тадқиқотлар жамғармаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги янги истиқболлари» мавзусидаги тадбирда иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни жадаллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Халқаро Транскаспий йўлагидан фойдаланишни янада фаоллаштириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, нархларни оптималлаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишни назарда тутган ҳолда минтақалараро транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар турк бизнеси ўзбекистонлик тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий муносабатлари устувор йўналишларини белгилаб олди ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.