$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонликнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартларини янгилашни режалаштирмоқда. Унга кўра, бир давлат фуқаролари иккинчи давлат ҳудудида 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бу муддат атиги беш кунни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартларини янгилашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Zakon.kz тегишли келишувга ўзгартиришлар киритиш бўйича баённома лойиҳасига таяниб.

Баённома лойиҳасида айтилишича, бир томон давлати фуқароси доимий яшаш жойидан қатъи назар, уларнинг бўлиб туриш муддати давлат чегарасидан кесиб ўтган вақтдан бошлаб 30 кундан ошмаса, иккинчи томон давлатига кириши, чиқиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши мумкин.

Ҳозирда ҳар икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи беш кун қолишлари мумкин, дея қайд этади нашр.

Агар бир давлат фуқароси бошқа давлатда 30 календар кундан ортиқ муддатга қоладиган бўлса, у ваколатли органлардан вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишга мажбур.

Баённома лойиҳаси муҳокамалари 12 декабрга қадар давом этади.