$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги автойўл ўтказиш пунктларидан бири ёпилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Зангиота-Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистон Республикасининг «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти ёпилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, ўтказиш пункти модернизация қилиниши ҳамда техник томонидан жиҳозланиши режалаштирган.

Мазкур ўтказиш пунктини жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб вақтинча ёпилиши маълум қилинди.