$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

Ўзбекистонда 12-15 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 декабрда кечаси 17-22 даража совуқ, кундузи 4-9 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ, 14 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, шунингдек, 15 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 декабрда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 14 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 15 декабрда эса кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 12-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 13 декабрда кечаси 2 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 14-15 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 декабрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 14-15 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Теги :
Jamiyat