$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини ўргатиш бўйича Ҳиндистон тажрибаси жорий қилинадими?

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида Халқ таълими вазирлиги ва Ҳиндистоннинг CfBT Education Service компанияси вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Мулоқотда Ўзбекистон халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, мамлакат элчиси Дилшод Аҳадов, CfBT Education Service компанияси директори Гудивака Прасад, бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Музокараларда таълим йўналишидаги ҳамкорлик имкониятлари, мактабларда инглиз тилини ўргатиш самарадорлигини ошириш бўйича илғор тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

CfBT Education Service ташкилоти раҳбари Ўзбекистон ёшлари орасида хорижий тилларни тарғиб этиш ва ўқитишга қаратилган эътиборни юқори баҳолаб, бу борада амалий ҳамкорликка ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. 

Инглиз тилидаги замонавий дарсликлар ҳолати, уларга бўлган талаб ва инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш ташкилий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.