$
 12447.35
86.49
 14545.97
66.46
 146.08
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Эквадордан 100 минг тоннадан ошиқ банан харид қилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Банан импорти 56,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 104,4 минг тонна банан импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 56,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар орасида Эквадор етакчилик қиляпти – 103,5 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 426 тонна ҳамда 197 тонна банан олиб келинган Қозоғистон ва Туркия жой олди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга Ҳиндистондан 144 тонна банан импорти амалга оширилди.