$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон коррупция бўйича рейтингда юқорилади

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш рейтингида юқорилади

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти 2020 йил учун Коррупцияни қабул қилиш рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 180 та мамлакат орасида 146-ўринни эгаллаган, кўрсаткич ўтган йилга (153-ўрин) нисбатан 7 поғонага юқори.

Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида коррупция бўйича яхши ҳолат Грузия (45-ўрин), Арманистон (60-ўрин) ва Беларусь (63-ўрин) давлатларида қайд этилган. Минтақа бўйича қуйи поғоналарда Ўзбекистон, Тожикистон (149-ўрин) ва Туркманистон (165-ўрин) давлатлари.

Минтақада COVID-19 билан кураш чораларининг шаффоф бўлмаганлиги тийиб туриш механизмларини қўллаш, ҳамда ҳақгўйлик тизимини мустаҳкамлаш муҳимлигидан далолат беради, дейилади ҳисоботда.

Рейтингда Янги Зеландия, Дания, Финляндия, Швейцария, Сингапур ва Швеция давлатлари етакчи. Энг ёмон кўрсаткич Сомали, Жанубий Судан, Сурия ва Яман давлатларида.