$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Хитой коронавирусга қарши янги вакцинани синовдан ўтказиши кутилмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ва Хитой 7 ноябрь куни коронавирусга қарши иккинчи авлод вакцинасининг халқаро клиник синовларига старт берди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, иккинчи авлод оқсил вакцинасининг антигенлари янги коронавируснинг дельта ва омикрон мутация штаммлари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳозирда кенг тарқалган янги коронавирус омикрон мутация штаммларидан яхшироқ ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Омикрон штаммининг янги мутацияси бутун дунёда давом этаётган бир пайтда, COVID-19 пандемиясига қарши Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўз ҳиссасини қўшган ҳолда самарали ва узоқ муддатли ҳимоя вакцинасини яратишга умид қилмоқда.

«Вакцинамизнинг Ўзбекистонда синовларини бошлаш учун Этика қўмитасининг рухсати олинган ва бугун сизлар билан тадқиқотлар ва клиник синовларни бошлаш арафасида турибмиз. Келажакда янги авлод вакциналарни пайдо бўлиши нафақат илм-фандаги ҳамкорлик натижаси, балки келгусидаги барча ҳамкорликларга замин яратдиган, деб ўйлаймиз», — деган инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов

Академик Гао Фу Хитой ва Ўзбекистоннинг икки томонлама саъй-ҳаракатлари билан ZF2001 ёки ZF-UZ-VAC-2001 янги коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи авлоди муваффақиятли ишлаб чиқилгани ва бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ доза қўлланилиб, глобал эпидемияга қарши курашга катта ҳисса қўшилганини алоҳида таъкидлаган.

«Янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди омикрон-дельта икки валентли протеин субунит вакцинасидир. Вирус прототипига асосланган биринчи авлод вакцинаси билан солиштирганда, янги вакцина кенгроқ ва кучлироқ иммун реакциясини келтириб чиқаради, ҳозирда кенг тарқалган Омикрон субвариантларини қамраб олади ва омикроннинг кўтарилиши даврида янги коронавирус пандемиясини назорат қилишга муҳим ҳисса қўшади», — деган у.

Санитария-эпидемиология хизмати маълумотига кўра, 7 ноябрга келиб Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 71,6 миллион дозадан ошди.