$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон мева-сабзавотларини Хитойга экспорт қилиш кўпаяди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан мамлакатда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўламини ошириш, маҳаллий корхоналарга салоҳиятли хорижий ҳамкорлар топиш ва ишончли экспорт шартномаларини тузишда кўмаклашиш мақсадида “Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини Хитой бозорига экспорти имкониятлари” мавзусида онлайн-тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Шинжон-Уйғур автоном ҳудудининг жўғрофий жойлашуви ва транспорт имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мамлакат аксарият қуритилган ва тоза мева-сабзавот маҳсулотлари Хитой бозорига айнан мазкур минтақа орқали импорт қилинади.

“Хитой-Евросиё ЭКСПО” бош котиби ўринбосари Меҳригул Турсун ўз чиқишида сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон “Бир макон - бир йўл” ташаббуси доирасида ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириб, самарали натижаларга эришаётгани, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошираётгани, Самарқанд саммити доирасида “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темирйўли лойиҳаси бўйича муҳим қадамлар қўйилгани ва бу келгусида икки томонлама савдони кескин оширишда янги имкониятлар очишини таъкидлади.

Тадбирда мамлакат турли вилоятларида фаолият юритаётган корхоналар вакиллари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини тақдим этди. Хитойлик импортчиларга ўз маҳсулотларини таклиф этиб, кейинги мавсум учун буюртмалар қабул қилишга тайёрлигини билдирди.