$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

"Хитой Халқ Республикаси Сизнинг раҳбарлигингиз остида мисли кўрилмаган ютуқларга эришиб келмоқда. Узоқни кўзлаган доно сиёсатингиз, олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларингиз, аввало, Хитой халқининг турмуш тарзини тубдан яхшилашга ва мамлакатнинг бардавом тараққиётини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда", – дейилади жумладан мактубда.

Давлат раҳбари Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган янги режалар ва олға сурилган барча ташаббуслар Хитой давлатининг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиши ва унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришига ишонч билдирган.

Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорига айлангани, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

"Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман. Ишончим комилки, келажакда Ўзбекистон-Хитой ўзаро манфаатли алоқаларини биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан янада юқори чўққиларга албатта олиб чиқамиз", – дейилади мактубда. 

Мамлакат етакчиси Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик ва давомий равнақ тилади.